“Apple” ўта “ақлли” кўзойнак ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

“APPLE” 2023 йилда янги технологиялар қўлланилган ўзининг илк кўзойнакларини ишлаб чиқаришини маълум қилди. Компания ушбу технология смартфон, компютер ва телевизорлар ўрнини босишига умид қилмоқда.

Бу борадаги режа “Apple” ташаббусларини амалга оширувчи гуруҳ раҳбари, компания вице-президенти Майк Роквелл билан октябрь бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган.
Кўпроқ қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакка ўхшаб кетадиган “Garta” деб номланган қурилма камера, батарея ва процессор билан жиҳозланган. Кўзойнакдан кун давомида фойдаланиш мумкин ва бу технология қачондир келиб машҳур iPhone смартфонларининг ўрнини эгаллайди.

АР технологияси фойдаланувчига атрофдаги ҳақиқий муҳитга янги рақамли қатламларни қўшиш ёки АР қурилмалари ёки дастурларидан қўшимча маълумотларни олиш имконини беради. Масалан, АР дан фойдаланган ҳолда фойдаланувчи онлайн-дўкондан олинган диван ўзининг ҳақиқий хонасида қандай кўринишини кўриши мумкин. АР дан фарқли ўлароқ, виртуал ҳақиқат фойдаланувчини ҳақиқий дунёни тўлиқ ўзгартирадиган компютерда яратилган муҳитга солади.

АР кўзойнак ишлаб чиқариш учун компания етказиб берувчилар билан ҳамкорликни бошлаб юборган. Жумладан, Хитойнинг “Changying Precision” ширкати бутловчи қисмларни йиғиш билан шуғулланади.