Қайси турдаги идишлар зарарли экани маълум қилинди

ХАТАРЛАРНИ баҳолаш бўйича Германия федерал институти мутахассислари овқатланишда фойдаланиладиган елим идишларнинг инсон организмига зарари ҳақида ўз хулосаларини маълум қилдилар. Унга кўра, бундай буюмлардан овқат пиширишда ишлатиладиган идишларнинг қопламасига зарар етказмаслиги туфайли кўпроқ фойдаланилади. Пластик идишлар эса 70 даражага яқин қизигандан сўнг ўзидан хавфли моддалар — олигомерлар чиқаради.

Олигомерларнинг юқори концентрацияси жигар, буйрак, қалқонсимон без шикастланишига, репродуктив органлар ва ҳатто саратон ўсмаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин экан. Олимларнинг таъкидлашича, катта ёшли одамнинг соғлигига жиддий зарар етиши учун суткада 90 микрограм олигомерлар етарлидир. Шу боис, мутахассислар елим идишлардан имкон қадар фойдаланмасликни тавсия этяптилар.

Аввалроқ мутахассислар идиш-товоқларни ювишда ишлатиладиган мочалкалар ўзида 350 турдаги бактерияни сақлаши, улар инсон саломатлигига жиддий хавф солишини маълум қилган эдилар. Шунингдек, ошхона мочалкаси унитаз ўриндиғидан 200 минг марта ифлос экани исботланган.