Аҳолисининг ярми пойтахтда яшовчи мамлакатлар

Улан-Батор шаҳри

КЎПЛАБ мамлакатларда аҳолининг асосий қисми пойтахт шаҳарларда яшайди. Ушбу омил қишлоқ жойлардаги одамларнинг шаҳарларга интилишлари билан боғлиқдир. Бу масалага БМТ экспертлари эътибор қаратиб, дунёнинг турли давлатларидаги вазиятни таҳлил этдилар. Уларнинг хулосалари асосида “BusinessInsider” таҳлилчилари аҳолисининг катта қисми пойтахтда яшайдиган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу борадаги ўнлик қуйидагича кўриниш олган:

Тринидад ва Тобаго
Пойтахт Порт-оф-Спейн шаҳрида 544 минг киши, мамлакат аҳолисининг 39,0% истиқомат қилади. Ушбу давлатда ҳаммаси бўлиб 1 395 000 нафар одам бор.

Конго
Мамлакат бош шаҳри Браззавиледа 2 308 000 одам, бутун аҳолининг 42,9% яшайди. Конгонинг аҳолиси 5 381 000 ташкил этади.

Панама
Пойтахт Панама-Ситида 1 822 000 киши, мамлакат аҳолисининг 42,9% яшайди. Бутун эса умумий аҳолининг 4 246 000 нафарини ташкил этади.

Парагвай
Мамлакат аҳолиси 7 045 000 киши бўлиб, уларнинг 3 279 000 нафари ёки аҳолининг 46,5% пойтахт Асунсонда истиқомат қилади.

Исроил
Тел-Авивда 4 097 000 киши, мамлакат аҳолисининг 48,1% фоизи яшайди. Исроилликларнинг умумий сони 8 519 000 кишини ташкил этади.

Мўғилистон
Пойтахт Улан-Баторда 1 553 000 киши, аҳолининг 48,2% фоизи истиқомат қилади. Мўғилистон аҳолисининг сони – 3 225 000 киши.

Уругвай
Мамлакат аҳолиси 3 462 000 кишини ташкил этгани ҳолда, аҳолининг 50,4%, яъни 1 745 000 киши пойтахт Монтевидеода яшайди.

Жибути
Бош шаҳар Жибутида, мамлакат аҳолисининг 58,4%, яъни 569 минг киши истиқомат қилади. Жибутиликларнинг жами сони – 974 минг киши.

Қувайт
Мамлакат пойтахти Қувайтда бутун аҳолининг 72,5%, яъни 3 052 000 киши истиқомат қилади. Қувайт аҳолисининг сони – 4 207 000 киши.