Франция табиий офатдан азият чекмоқда

ФРАНЦИЯнинг жанубий-шарқида кузатилаётган кучли қор ёғиши оқибатида 200 мингга яқин уй электр қувватисиз қолди. Бундан ташқари, бир одамнинг ҳалок бўлгани, автомобил йўлларида узундан-узоқ тирбандликлар пайдо бўлгани айтилмоқда.

Метеорологларнинг таъкидлашича, мамлакатда охирги 20 йил давомида бундай қор ёғиши кузатилмаган экан. Унинг оқибатлари эса ташвишли бўлмоқда. Жумладан, Рош коммунесида 63 яшар эркакнинг устига дарахт қулаб тушиши оқибатида у ҳалок бўлган, унинг ёнидаги 27 яшар одам эса жиддий жароҳатланган.