2020 йилда Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпаяди

ХАЛҚАРО матбуот марказида бўлиб ўтган “Пресс-қаҳва“ дебатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ходими шу ҳақда хабар берди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Эркин Муҳиддиновнинг қайд этишича, 2020 йилда ишсизлик нафақаси икки баробарга ошади ва 644 минг сўмга тенг бўлади.

Шунингдек, янги Меҳнат кодекси ишлаб чиқилаётганини ва у жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилгани маълум қилинди. Жамоатчиликдан кодекс бандлари бўйича ўз таклиф ва талабларини билдиришларини сўралди.