Макронга суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фото: ZUMAPRESS.com

ФРАНЦИЯ шарқида полиция ходимлари мамлакат президенти Эммануэл Макронга суиқасд уюштиришга уринган икки нафар шахсни қўлга олди.

“France-Press” нашрининг хабар беришича, ушланганлар 2018 йилнинг ноябрида президентга нисбатан содир этилган таҳдид тергови доирасида қўлга олинган. Уларнинг иккаласи ҳам судга келтирилган ва уларга терроризм бўйича айблов эълон қилинган.

Бир йил илгари Макронга қарши суиқасд уюштирмоқчи бўлган тўрт нафар одам қўлга олинган эди. Улар Биринчи жаҳон уруши якунланган кун муносабати билан ўтказиладиган тадбирда иштирок этадиган Франция президентига пичоқ билан ҳужум уюштиришни режалаштирганларини тан олганлар. Айбланувчилар мазкур режа муаллифи собиқ тадбиркор Жан-Пер Б. бўлгани ҳақида ҳам кўрсатма беришган.