Хотини билан ажрашганини нишонлашга эркак 60 та ЖИПни жалб этди

ЖАНУБИЙ-ҚОЗОҒИСТОНда хотини билан қонуний ажрашган эркак бу воқеани ўзига хос тарзда нишонлади. Яъни, у “қувончи”га шерик бўлган танишлари учун 60 та қимматбаҳо йўлтанламас машинани ижарага олган.

Уральск шаҳрида яшовчилар ҳашаматли машиналар карвонини кўришлари билан полицияга мурожаат қилишган. Полиция шаҳардаги сауналардан бирига кириш жойида тўхтаб турган машиналарни кўздан кечириб, уларнинг эгалари билан суҳбатлашади. Ҳеч қандай қонунбузарлик содир этилмагани аниқлангач, улар қўйиб юборилган.

Жиплар ҳайдовчиларининг айтишича, қотиллик учун узоқ йилга қамалиб, яқиндагина озодликка чиққан эркак Уральск шаҳридаги квартирасини сотиб, пулни хотини билан бўлиб олган ва никоҳлари бекор қилинганини шу тарзда нишонлаган. У ижарага олинган автомобилларнинг ҳар бирига соатига 50 доллардан тўлаган.