Венециядан табиат ўч олди

Фото: REUTERS

ВЕНЕЦИЯдаги Гранд-каналда жойлашган Ҳудудий кенгаш биносини тарихда илк марта сув босди. Балки тасодифдир, лекин бахтсиз ҳодиса Кенгаш иқлим ўзгаришига қарши чора-тадбирларни рад этиши билан бошланган.

Айни пайтда Венецияда охирги 50 йил давомидаги энг кучли сув тошқини кузатилмоқда. Илгари ҳам бундай ҳодисалар юз бериб турган бўлсада, ҳеч қачон Ҳудудий кенгаш биносига дахл қилмаган экан.

Кенгаш аъзолари 2020 йил учун мўлжалланган ҳудудий бюджет лойиҳасини муҳокама қилишни бошлаган пайтда залга сув оқими кириб келишни бошлаган. Депутатлардан бирининг айтишича, иқлим ўзгаришига қарши чора-тадбирлар масаласи рад этилганидан сўнг икки дақиқа ўтиб бинога тошқин ёпирилган. Кенгаш аъзолари шундан сўнг шошилинч тарзда бинони тарк этган, зал эса сув билан тўлган.