Лев Толстой нега Нобел мукофотидан воз кечган эди?

НОБЕЛ мукофоти замонамизнинг энг нуфузли халқаро совринларидан бири ҳисобланади. Сиёсатчилар, ёзувчилар, олимлар бу мукофотга сазовор бўлишни ўзлари учун катта шараф деб биладилар. Буни қарангки, бу мукофотдан воз кечган инсонлар ҳам кам эмас экан. Улардан бири буюк ёзувчи Лев Толстойдир.

Маълум бўлишича, Толстойдан ташқари яна етти нафар сиёсатчи, ёзувчи ва олим Нобел мукофотини олишни рад этганлар. Улардан икки нафари – Жан-Пол Сартр ва Ле Дих Тхо ўз хоҳишларига кўра шундай қарорга келган бўлса, қолганлари амалдаги ҳукуматнинг босими туфайли мукофотдан воз кечишга мажбур бўлган.
Лев Толстой эса ўз истагига кўра Нобел мукофотидан воз кечган биринчи инсон ҳисобланади. Хўш, улуғ ёзувчи нега бундай қарорга келган?

Россия Фанлар академияси 1906 йилда, ўлимидан тўрт йил аввал унинг номзодини Нобел мукофотига тавсия этади. Бундан хабар топган Лев Николаевич ўзининг дўсти, асарларининг фин тили бўйича таржимони Арвид Ярнефелтга хат ёзади. Ёзувчи хатда ундан швед ҳамкасбларининг ёрдамига таянган ҳолда мукофотга лойиқ кўрилишига қаршилик кўрсатишни илтимос қилади. Толстой очиқчасига мукофотдан воз кечса, унинг учун ноқулай бўлишини тушунтирган.
Шундай қилиб, Лев Николаевич Нобел мукофоти билан тақдирланишга катта имконияти бўлган ҳолда, ундан воз кечган трихдаги биринчи шахсга айланди.

Бунинг яна бир сабаби шундаки, буюк ёзувчи ва файласуф моддий қимматликлар бўйича ўз фикрига эга эди. У пул ёмонлик келтириши мумкин, деб ҳисоблаган. Нобел мукофоти совриндори катта миқдорда пул билан тақдирланишини ҳисобга олсак, Лев Толстойнинг мукофотдан воз кечишига шу омил сабаб бўлгани ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Арвид Ярнефелт ваъдасини бажариб, буюк ёзувчига ёрдам беради. Ўша йили мукофот италиялик шоир Д. Кардуччига берилади.

Борис Пастернак
Унинг ҳамюрти ёзувчи Борис Пастернак эса нуфузли мукофотдан ўз хоҳишига зид равишда воз кечади.
Нобел мукофотига номзод сифатида Пастернак ижоди бир неча марта – 1946-1950 йилларда ва 1957 йилда кўриб чиқилган. 1958 йилда Албер Камюнинг ташаббуси билан ниҳоят Пастернакка ушбу нуфузли мукофот берилган ва у ёзувчи Иван Бунинндан сўнг адабиёт соҳасида бу нуфузли мукофот билан тақдирланган иккинчи рус бўлди.

Аммо Нобел мукофоти Пастернакка ватанида битмас-туганмас ташвиш келтирди. Совет ҳукумати ёзувчининг бу ҳаракатини душманона ғаламислик сифатида баҳолади ва унинг ижоди танқдилар дўли остида қолиши учун барча имкониятларни ишга солади. Ҳатто Михаил Сусловнинг ташаббуси билан КПСС МК “Б.Пастернак романидаги ўйдирмалар” хусусида қарор қабул қилади.

Ёзувчи учун чинакамига оғир кунлар бошланади. Бутун жамият – коммунистлар, касаба уюшмалари, матбуот Пастернакка ташланади, бир зам эркин нафас олишига имкон бермайди. Мукофотни олиш учун СССРдан чиқиши ватанга катта хоинлик сифатида баҳоланади. Боисмларга чидай олмаган ёзувчи охири Стокҳолмга хат ёзиб, “ўз истагига” кўра мукофотдан воз кечганини маълум қилади. 1958 йил 31 октябрда жса Никита Хрущевга хат йўллаб, ундан тақдири Россия билан боғлиқ эканини, усиз яшай олмаслигини билдирган.
1989 йилда, орадан 30 йил ўтиб Нобел мукофоти медали ва дипломи унинг ўғлига топширилади.

Ле Дих Тхо
У Ветнамда тинчлик ўрнатилишига қўшган катта ҳиссаси учун Нобел мукофоти билан тақдирланади. Ўша, 1973 йилда бу мукофотга АҚШ Давлат котиби Генри Киссинжер ҳам сазовор бўлган. АҚШ ва Ветнам ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги махфий музокаралар 1969 йилда бошланиб уч йил давом этади. Бу борадаги мулоқотларда Ветнам КП аъзоси Ле Дих Тхо фаол иштирок этган. 1973 йилда икки давлат ўртасида келишув имзоланади ва унга кўра Қўшма Штатлар мамлакатдан аскарларини олиб чиқиб кетиши, Ветнам эса Тхиу ҳукумати суверенитетини тан олиши лозим эди.

Париж келишувига кўра ҳам ўт очиш тўзтатилиши керак эди, бироқ бундай бўлмади. АҚШ қўшинини олиб чиқиб кетди, лекин Ветнамда фуқаролар уруши тўхтамади. Киссинжердан фарқли равишда, Ле Дих Тхо Нобел мукофотини олишни рад этиб, мамлакатида уруш юзлаб инсонларни ҳаётдан олиб кетаётган экан бундай мукофотни олишга нолойиқ эканини маълум қилган.

Жан-Пол Сартр
Француз драматурги ва файласуфи Жан-Пол Сартр ўз хоҳишига кўра Нобел мукофоти билан тақдирланишдан воз кечган. 1964 йилда ушбу нуфузли мукофотга лойиқ топилган Сартр кейинчалик швед журналистига берган интервюсида Нобел соҳибига айланишни, мукофот сифатида бериладиан 250 минг кронга унинг учун муҳим бўлган жамаотчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун олишни истаганини, бироқ кейинчалик бу фикрдан воз кечганини маълум қилган.
Драматург шунингдек, Нобел мукофоти Жанубий америкалик шоир Пабло Нерудага, Арагон ёки Шолоховга берилмаганидан афсусда эканини билдирган.

Элфрид Елинек
Австриялик адиба Нобел мукофоти олишни рад қилган энг сўнгги номзод ҳисобланади. 2004 йилда ушбу халқаро мукофотга лойиқ кўрилган Элфрид Елинек бундай нуфузли совринга муносиб иш қилмаганини айтиб, ундан воз кечган. Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича адиба фақатгина мукофот учун бериладиган пулни олган.
Элфридни дунёда «Пианиночи аёл» романининг муаллифи сифатида билишади ва Михаэл Ханек шу номли машҳур филмни суратга олган.

Нега Гитлер немис олимларига Нобел мукофоти олишни ман қилган?
Рихард Кун, Адолф Буденандт ва Герхард Домагк каби етакчи немис олимлари Гитлернинг ғазабига йўлиқишдан қўрқиб, Нобел мукофотини олишдан воз кечган. Радикал немс пацифистчиси ва нацизм ғояси танқидчиси Карл фон Осецкий 1936 йилда ушбу мукофот билан тақдирланганидан Гитлер ғазаб отига миниб, бундан кейин биронта немис бу мукофотни олмаслиги ҳақида буйруқ берган.

Қизиғи шундаки, Гитлернинг номзоди 1939 йилда швед парламенти томонидан Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилган. Бунга ишониш қийин, лекин архив ҳужжатлари асл ҳақиқатни исботлаб турибди…