Жаҳон бозорида алюминий нархи тушмоқда

“Bloomberg”нинг хабар беришича, Лондон металлар биржасида алюминийнинг тоннасига нарх 1 900 АҚШ доллари этиб белгиланган.  Ваҳоланки, ўтган йилнинг охирида бу рақам 2 300, апрелида эса 2 500 доллардан ортиқ эди.

Таҳлилчиларнинг атйтишича, бу вақтинчалик ҳолат бўлиб, алюминийга бўлган талаб юқори эканлиги инобатга олинса, унинг нархи ўсишда давом этади. Қисқаси, 2019 йилда бу металлнинг нархи тоннасига 2 000 доллардан кам бўлмайди. Таъкидлаш керакки, ўтган йилнинг январь-октябрь ойларида дунё бўйича алюминий экспорти 55,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлган.