Месси яна бир рекорд ўрнатди

Лионел Месси. Фото: news.liga.net

«БАРСЕЛОНА» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси фаолиятида олтинчи марта “Олтин тўп”га сазовор бўлди. “France Football” нашри томонидан ўтказилган 2019 йилги “Олтин тўп”да ғолиблик айнан аргентиналик футболчига насиб этиши ҳақида тахминлар бор эди ва бу башоратлар ўзини оқлади.

Жорий йилда Месси қадрдон жамоаси «Барселона» билан Чемпионлар лигасининг ярим финалигача борди, Испания кубогида иштирок этди. Агрентина терма жамоаси эса Копа Америка биринчилигида учинчи ўринни эгаллади.

Бу йилги мавсумда Месси «Барселона» сафида 14 учрашув ўтказиб, 11 гол урган, гол билан якунланган 8 та узатмани амалга оширган.