Аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди

Фото: academy.uz

ЎЗБЕКИСТОН Республикаси Фанлар Академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти олимлари томонидан тизим ва ҳужайра даражасида ўсимлик моддаларининг хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилинади.

Академия матбуот хизматининг хабар беришича, академиянинг бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда турли хом-ашёлардан олинган 80 дан ортиқ маҳаллий воситалар ўрганилган ва шулардан 2 таси истиқболли бўлиб, улардан дори воситалари ишлаб чиқилди.

Ўзбекистонда биринчи марта қорақиз экстрактининг флавоноид фрактсиясидан ажратилган аллергияга қарши “Аллергодаф” ҳамда қорақиз экстрактининг полисахаридлари асосида янги иммунитетга таъсир этувчи “Иммунокор” дори воситалари ишлаб чиқилди. Ҳозирда улар клиник синовлардан ўтказилмоқда.