Яна бир асосий террорчи қўлга олинди

Абу Бакр ал-Боғдодий. Фото: Global Look Press

«ИСЛОМ ДАВЛАТИ» террорчилик гуруҳининг етакчиси, жорий йилнинг октябр ойида АҚШ махсус хизматлари томонидан амалга оширилган махсус амалиёт чоғида йўқ қилинган Абу Бакр ал-Боғдодийнинг яқин қариндоши ва ўринбосари Ироқнинг Киркут шаҳрида қўлга олинган. Бу ҳақдаги хабар Ироқ махсус кучлари томонидан тасдиқланди.

Ибн Холдун лақаби билан танилган, Салоҳ-ад-Дин вилоятининг «ҳарбий амири» ҳисобланган ва жосуслик ишлари билан шуғулланган Ҳамид Шокир Сабаа ал-Бадрийга, шундай қилиб узоқ вақт яшириниб юриш насиб этмади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари тарқатган маълумотларда айтилишча, у Анқарага қарши курдлар томонидан уюштирилган ҳужумларни қўллаб-қувватлаган, Яқин Шарқда жиҳодчиларга қарши курашувчи асосий кучга айланган ва Суриядаги Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган жангарилар гуруҳига бориб қўшилган.