Хитойда яна бир тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилди

ЖОРИЙ йилнинг 3 декабридан бошлаб Пекин-Чжанцзякоу тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилди. Мамлакат пойтахтидаги Шимолий темир йўл вокзалидан кеча йўлга чиққан поезд синовдан муваффақиятли ўтди.

Юқори тезликдаги қатновга мўлжалланган темир йўл магистрали Пекинни мамлакатнинг шимолий вилояти бўлган Хэбэй пойтахти
Чжанцзякоу билан ўзаро боғлайди. Ўртадаги масофа 174 км га тенг бўлиб, унинг 70,5 км Пекин ҳудудидан 103,5 км эса Хэбэй вилоятидан ўтган. Поезд энг юқори ҳаракат тезлиги соатига 350 км ни ташкил этади.

Янги қатнов йўлга қўйилиши натижасида икки шаҳар ўртасидаги масофани бир соатда босиб ўтиш имконияти яратилди.