Вилоят судларига раислар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги фармойишига биноан Мамадияров Шуҳратжон Бутаёрович судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, беш йил муддатга Қашқадарё вилояти иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, мазкур фармойиш билан

Рўзиқулов Аблқосим Абсоматович судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, беш йил муддатга Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судининг раиси лавозимига

Саидов Мақсудбек Норбоевич судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга Бухоро вилояти иқтисодий судининг раиси лавозимига

Қадирберган Яхшимуратов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, беш йил муддатга Жиноят ишлари бўйича Бухоро  вилояти судининг раиси лавозимига тайинланди.