АҚШ Сенати Россияга жиддий айблов қўймоқчи

Фото: Global Look Press

АҚШ Сенатининг Ташқи масалалар бўйича қўмитаси Россия терроризмни молиялаштиришга алоқадорлигига ойдинлик киритадиган қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Қонун лойиҳаси қўмита сайтида эълон қилинган. Муҳокамалар жараёнида АҚШ Россияни террорчи гуруҳларнинг ҳомийси деб топиш ёки топмаслик ҳақида қарор қабул қилади. Айни пайтда Шимолий Корея, Эрон, Судан ва Сурия Оқ уйнинг наздида террорчиларга ҳомийлик қилувчи давлатлар ҳисобланади.

Қайд этиш керак, Сенатнинг Халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси 11 куни Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этилишига доир қонун лойиҳасини кўриб чиқади.