Иш ташлашлар туфайли Францияда 500 километрлик тирбандлик пайдо бўлди

Фото: dw.com

ТРАНСПОРТ соҳаси ишчилари Францияда пенсия ислоҳотларига қарши норозилик сифатида иш ташладилар. Натижада мамлакат пойтахтига туташ ҳудуд – Ил-де-Франсда бугун 500 км. масофага чўзилган тирбандлик юзага келди.

Бундай ҳолат Париж халқа йўлида ва пойтахга, аэропортга олиб борувчи асосий магистрал йўлларда ҳам кузатиляпти.

Транспорт ходимларининг норозилигига Франция ҳукуматининг баъзи соҳаларда ишчиларга барвақтроқ нафақага чиқишга ва кўпроқ маош олишга имкон берувчи махсус пенсия тартибларини бекор қилиш режаси сабаб бўлди. Расмийлар, шунингдек, барча тоифадаги фуқаролар учун пенсия бадалларини тўлаш муддатини узайтириш ниятида.