Янги йил безакларидан эҳтиёт бўлган яхши

Фото: dom-mechti.com

НЮ-ЙОРК (АҚШ) шаҳридаги экологик тиббиёт маркази мутахассислари янги йил безаклари ва ўйинчоқлари таркибида учрайдиган энг хавфли унсурлар ҳақида маълумот бердилар.

Экспертларнинг таъкидлашича, 2014 йилда сотувга чиқарилган байрам безаклари ва ўйинчоқлари таркибида қўрғошин миқдори рухсат этилганидан 13 фоиз ортиқ экани аниқланган. Айниқса, интернет-дўконлар орқали таклиф этилаётган бу турдаги маҳсулотлар соғлик учун кўпроқ хавф туғдирмоқда.

Қайд этиш керак, қўрғошиндан кўплаб истеъмол маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланилади. Гарчи у терига салбий таъсир кўрсатмасада, у оғиз орқали организмга осонлик билан тушиши мумкин. Бу борада айниқса, болаларга кўпроқ зарар етиши мумкин.

Мутахассислар шунингдек, совғаларни ўрашда ишлатиладиган материаллар ҳам таркибида кимёвий моддалар борлиги учун соғлик учун хавфли эканини маълум қилдилар. Бундан ташқари, электрон ўйинчоқларнинг батареялари ҳам болалар учун хавфлидир.