Метан нархи нега қиммат: ДСҚ муносабати

Тошкент шаҳрида ва республикамизнинг айрим вилоятларида метан гази нархи асоссиз равишда оширилгани кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган, бу ҳақда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилган эди. Давлат солиқ қўмитаси (ДСИ) томонидан ўтказилган таҳлилда нархлар сунъий равишда оширилгани маълум бўлди. Хусусан, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларида автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларида метан гази нархи 1900 сўмдан 2200 сўмгача қимматлаган. ДСҚнинг таъкидлашича, метаннинг нархи 1800-1900 сўмдан ошмаслиги керак.