Миттигина аппарат саратоннинг 13 турини аниқлайди

Фото: Shutterstock.com

САРАТОН касаллигини аниқлаш усуллари анча қиммат туради ва бунинг учун махсус аппаратлар керак бўлади. Бу аппаратлар ҳам асосан хасталик ривожланиб кетган даврда уларни аниқлай олади.

Япон олимлари томонидан яратилган асбоб эса қонни таҳлил этиш орқали саратоннинг 13 турига касалликнинг бошланиш даврида 99 фоиз аниқлик билан ташхси қўя олади. Янги аппаратнинг имкониятлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, япон аппарати амалга оширадиган диагностика бемор қонидаги микроРНК таҳлилига асосланган. МикроРНК – бу молекулаларнинг янги тури бўлиб, ўтган асрнинг охирларида кашф этилган. Маълум бўлишича, бу кичик молекулалар юқори биологик фаолликка эга бўлиб, генлар фаоллигини мувофиқлаштирувчи универсал тартибга солувчи ҳисобланади. МикроРНКнинг юздан ортиқ турлари бор. Кўп сонли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, микроРНК таркибининг ўзгариши ўсмалар пайдо бўлганидан дарак беради. Бундан онкологик касалликларнинг турига қараб уни хусусияти ўзгаради.

Аслида бу усулда ташхис қўйиш дунёнинг кўплаб мамлакатларида амалга оширилади. Бироқ, бу анча мураккаб, қиммат турувчи текширув бўлиб, бундай имкониятга фақатгина йирик клиникалар эгадир. Японларнинг муваффақияти, шундаки улар бу турдаги ташхислашни чилпарчин қилдилар. Улар яратган мўъжазгина ускунанинг нархи бор-йўғи 180 доллар бўлиб, у орқали мураккаб микроРНК текширувини оддий тартибда ўтказиш мумкин.