Жаҳон шахмат куни таъсис этилди

Фото: architonic.com

БМТ Бош Ассамблеяси бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ташаббуси билан 20 июл Жаҳон шахмат куни деб эълон қилди.

Маълумки, шахмат энг қадимги интеллектуал ва маданий ўйиндир. У ўзида спорт, тафаккур ва санъат намуналарини уйғунлаштиради. БМТ Бош Ассамблеяси дунёдаги барча мамлакатларга Жаҳон шахмат кунини муносиб нишонлашни таклиф этди.

Бош Ассамблеянинг янги резолюцияси ҳаммуалифларининг таъкидлашларича, шахмат бутун дунё ўйнайдиган ўйиндир. У адолат, ўзаро интеграция ва ҳурмат фазилатларини қўллаб-қувватлайди, халқлар ва давлатлар ўртасидаги ўзаро бағрикенглик ва тушуниш муҳитини яратишга кўмак беради.