Толиблар ҳужуми натижасида 21 киши ҳалок бўлди

6 январь куни кечқурун Толиблар Афғонистон ғарбидаги Бодғис вилоятидаги хавфсизлик постларига ҳужум қилгани оқибатида полиция ва ҳарбийлардан иборат 21 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 9 нафар киши жароҳатланган.

Отишмалар давомида камида 15 нафар толиб йўқ қилингани, 10 нафари жароҳат олгани маълум қилинган. Толиблар ҳужум учун масъулиятни бўйниларига олган. Шунингдек, мамлакат шарқида жойлашган Пактика вилоятида йўл бўйига ўрнатилган бомба портлаши 5 нафар оддий фуқаро ўлимига сабаб бўлган. Вилоят расмийлари бу ҳужумда ҳам толибларни айблаган.