Хитойлик олимлар кундузги уйқу хавфли эканини аниқладилар

Фото: lemurov.net

УХАН Фан ва технологиялар Университети (Хитой) олимлари ўтказган тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, кундузи ухлайдиганлар ёки кечқурун тўққиз соат ва ундан кўп ухлайдиганларда инсултга чалиниш хавфи юқори экан.

Экспертлар бу борада мамлакатда олти йил давомида 31750 киши устидан кузатув олиб борган. Кўнгиллиларнинг ўртача ёши 62 бўлиб, тадқиқот бошланишидан аввал улар инсулт ёки бошқа касалликларни бошдан ўтказмаган. Кузатув вақтида эса 1557 та инсулт ҳолати аниқланган.

Иштирокчилар томонидан тўлдирилган сўровномаларга кўра, уларнинг 8% 90 дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт давомида уйқуга кетган, 24% эса кунига 9 соат ёки ундан ортиқ ухлайди. Иккинчи тоифадагиларда инсултга чалиниш хавфи 7-8 соат ухлайдиганларга нисбатан 23% ортиқ экан. Кундуз куни ухлашни ёқтирадиганларнинг эса 85% бу дардга чалиниши маълум бўлди.