26 декабр куни қуёш тутилиши кузатилади

Ajnj^ s.hi-news.ru

ЖОРИЙ йилнинг 26 декабр куни халқасимон қуёш тутилиши юз беради. Ушбу астрономик ҳодисани мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қисман қуёш тутилиши шаклида кузатиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг хабар беришича, бу ҳодиса эрталаб соат 08:00 да бошланиб, 10:06 гача давом этади. Соат 9:00 атрофида тутилиш максимумга эга бўлади ва унда қуёш гардишининг учдан бир қисми тўсилади.