Организмдаги туз вирусларга қарши курашади

ОДДИЙ ош тузи бемалол антибиотик ўрнини босиши мумкин. Бу ҳақда Ҳарвард университети олимлари маълум қилдилар.

Олимларнинг фикрича, организм ҳимоя кучлари қадимдан туз ёрдамида шаклланиб келган. Ўтмишда одамлар тиббий препаратлардан фойдаланишмаган. Иммунитети эса яллиғланувчи жараёнларга қарши мустақил курашиб келган. Одам организми туз туфайли вирусларга қарши курашишни ўрганиб олган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Гап шундаки, нордон муҳит зарарли микроблар учун ноқулай саналади. Туз таркибидаги натрий хлорид ҳам уларга худди шундай таъсир ўтказади.
Шунга қарамай, олимлар тузни меъёрда истеъмол қилишни тавсия этишади. Чунки тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қон томирларга зарар етказиб, юрак фаолиятини ишдан чиқариши мумкин.