Инглиз тилида селфи сўзининг қўлланилиши 17 000 фоизга ўсди

Фото: imgix.bustle.com

БУГУНГИ кунда селфи (Selfie) сўзи нима эканини юртимизда ҳатто ёш бола ҳам билади. Ваҳоланки, беш-олти йил илгари бу сўз нимани англатишини унча-мунча катталар ҳам билмас эди.

2010 йилда “Инстаграм” ижтимоий тармоғи пайдо бўлгач, “ўзини ойнага солиш” “эпидемияси” пайдо бўлиб, бунинг ортидан селфи сўзи тез-тез тилга олинадиган бўлди. 2012 йилнинг баҳорида иловадан нафақат айфонларда, балки барча Android қурилмаларидан фойдаланиш имконияти яратилгач, 2013 йилда Оксфорд лўғати «селфи»ни йил сўзи деб эътироф этди.

Нашр муҳаррирларининг таъкидлашича, 2013 йилда инглиз тилида селфи сўзининг қўлланилиши 17 000 фоизга ўсган.