Ўзбекистон “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати” деб топилди

Баҳодир Жалолов. Фото: sputniknews-uz.com

АНГЛИЯнинг оламда машҳур “thefight-site.com” интернет спорт нашри ҳаваскор боксда дунёнинг энг яхши спортчилари ва бошқа номинациялар бўйича кучлилар рўйхатини эълон қилди.

Қувончлиси, бокс бўйича турли йўналишларнинг ғолиблари сифатида Ўзбекистон спортчилари эътироф этилган. Хусусан, “2019 йил боксчиси”, деб Осиё ва Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалиловнинг, ундан кейинги ўринларда кубалик Энди Круз Гомес ва Баҳодир Жалоловнинг номлари келтирилган.

Жаҳон боксида “Қизиқарли жанглар олиб борувчи” сифатида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков келтирилган. “Йил нокаути” сифатида эса Баҳодир Жалоловнинг Ричард Торрес устидан қозонган ғалабаси кўрсатилган.

Мақолада “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати” деб Ўзбекистон эътироф этилган.