Галактикамизнинг илк тўлақонли сурати эълон қилинди

Фото: NASA

NASA Сомон Йўли галактикамиз тўлиқ ва батафсил акс этган инфрақизил суратни намойиш этди.

Сурат қарийб 600 ёруғлик йилига тенг масофани қамраб олган. Тасвир SOFIA стратосфер обсерваторияси ҳамда «Гершел» ва «Спитцер» фазовий телескоплари манбалари асосида шакллантирилган. Шу пайтгача мутахассислар Галактикамизнинг бу қадар аниқ тасвирига эга эмас эдилар.

Сурат марказида турли томондан ҳам кўриш мумкин бўлган жуда катта қора туйнук акс этган. Бундан ташқари, тасвирда Сомон йўлидаги юлдузларнинг энг зич консентрацияланган эгри камар ҳосилалари ва ёш юлдузларнинг зич тўплами – Квинтуплетни кўриш мумкин.