Глобал иқлим исиши Россияга кўпроқ таъсир кўрсатмоқда

МУТАХАССИСЛАР Россияда ҳарорат сайёрамизга нисбатан ўртача 2,5 марта тез кўтарилаётганини таъкидламоқдалар.

Бунга сабаб сифатида “мамлакат қуриқлик майдони сув юзасидан сезиларли тарзда устун бўлган ягона минтақада жойлашгани, қуруқликнинг иссиқлик сиғими сувникидан катта фарқ билан ажралиб туриши” кўрсатилган.

Бундан ташқари, ҳозирги вақтда ёғингарчилик, атомсферада ҳавонинг, океанда сувнинг айланиш тартиби ўзгариб бормоқда. Булар ўз навбатида иқлимнинг кескин ўзгаришига сабаб бўляпти. Бу жараён Арктикада бошқа жойларга нисбатан 3,5 маротабага тезлашган.

Юқоридаги омилларнинг барчаси Россия ҳудудида ўрмон ёнғинлари, сув тошқинлари йилдан-йилга кўпайиб боришидан далолат беради.