Теҳронда намойишчилар ўққа тутилди

Фото: Rouzbeh Fouladi/ZUMAPRESS.com

ЭРОН пойтахтида хавфсизлик кучлари ходимлари намойишчиларга қарата ўт очди. Бу мамлакатда амалдаги ҳокимиятига қарши норозиликлар кучайиб бораётган бир вақтда юз берди.

Қайд этиш керак, ўтган якшанба куни намойишчилар Теҳрон университети яқинида яна тўпланиб олий етакчи Али Ҳумойний истеъфога чиқишини талаб қилишган.

“Al Arabiya” нашри тарқатган бошқа хабарда айтилишича, Эрон хавфсизлик кучлари Украинага қарашли “Boeing” ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларини форс тилида фаолият олиб борувчи ОАВларига интервю берсалар, яқинларининг жасадларини ололмасликлари хусусида огоҳлантирган.