Дунё тан тан олмаган Абхазия давлатининг президенти истеъфога чиқди

БУГУН, 13 январ куни республика парламенти президент Раул Хажимбанинг истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқади. Бу ҳақда парламент спикери Валерий Кварчия хабар берди.

Бундан ташқари, у навбатдан ташқари президент сайлови ўтгунига қадар давлат раҳбари вазифасини бажариб туриш амалдаги Бош вазир Валерий Бганбага юклатилгани ҳақида маълум қилди.

Мухолифатнинг норозилик намойишлари ортидан истеъфо беришга мажбур бўлган президент Раул Хажимба бу ишни республикада барқарорлик сақланиши ва қон тўкилишининг олдини олиш қилгани ҳақида баёнот берган.