АҚШлик профессор Америка дунёга хавф солаётганини айтди

Профессор Ноам Хомский. Фото: parstoday.com

АМЕРИКАЛИК профессор ва етакчи назариётчи Ноам Хомский Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси махсус бўлинмаси – “Қудс” қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини террорчилик акти деб баҳолади.

Бу ҳақда «Индиан Таймс» газетасига берган интервюсида профессор: «Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси махсус бўлинмаси – “Қудс” қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши террорчилик акти ва халқаро ҳуқуқ қоидаларининг бузилиши ҳисобланади», – деб таъкидлаган.

Бундан ташқари, Ноам Хомский суҳбат давомида Оқ уй бутун дунёда тинчликка хавф туғдираётганини бир неча марта айтиб ўтган.

АҚШ Конгресси аъзоси Тулси Габбард эса “Fox News” телеканалига берган интервюсида АҚШ-Эрон ўртасидаги зиддиятнинг кучайишига президент Трамп айбдор эканини таъкидлаган. Конгрессменнинг айтишича, айнан Оқ уйнинг ҳарбий иғвогарликлари туфайли Ғарбий Осиёда, жумладан Эронда вазият кескинлашган. Сиёсатчининг айтишича, “АҚШ президенти Америка халқининг хавфсизлиги ҳақида ўйламаяпти”.

Тулси Габбард телеканалга берган интервюсида америкалик ҳарбийлар Сурия ва Ироқдан чиқиб кетиши лозимлигини ҳам таъкидлаган.