Президент Доналд Трамп: Менга бунинг фарқи йўқ!

Доналд Трамп. Фото: EPA/UPG

АҚШ президенти Доналд Трамп “Twitter”даги саҳифаси орқали Эрон мулоқот ўтказишга рози бўладими йўқми, бунинг унга фарқи йўқлигини маълум қилиб, музокара учун масъулият Теҳрон зиммасида эканини таъкидлаган.

Унинг айтишича, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О Брайен санкциялар ва намойишлар туфайли Эрон Қўшма Штатлар билан музокараларни бошлашга мажбур бўлишини билдирган.

«Аслида эса, улар музокара ўтказишга рози бўлишлари мени буткул ташвишлантирмайди. Бу аввало уларнинг ўзига боғлиқ – ҳеч қандай ядро қуролига эга бўлмасликлари ва намойишчиларни ўлдирмасликлари лозим», – деб ёзган “Twitter”да Оқ уй соҳиби.

Президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Роберт О Брайен эса Вашингтон Ироқдан Америка ҳарбийларини қандай шартларга кўра олиб чиқишини маълум қилди. Унга кўра, бу иш барча шартлар АҚШга маъқул бўлганда амалга оширилади.

Бундан ташқари, маслаҳатчи бунинг учун ИШИД буткул тор-мор этилиши, Ироқ мустақил ва буткул хавфсиз бўлиши лозимлигини таъкидлаган.