Майкл Блумберг сайловда Трампга қарши кампанияга 1 млрд доллар сарфламоқчи

Майкл Блумберг. Фото: EPS/UPG

МИЛЛИАРДЕР Майкл Блумберг сенаторлар Берни Сандерс ёки Элизабет Уоррен президентлик сайловига номзодларини қўядиган бўлишса, ўртадаги сиёсий ихтилофга қарамасдан, уларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Тадбиркор бунинг учун 2020 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган президент сайловига 1 миллиард доллар сарфлаши мумкинлигини айтган.

Қайд этиш керак, Майкл Блумберг ўзининг сайлов кампанияси учун ҳозирнинг ўзида 200 миллионов доллар сарфлаб бўлди. Агар у муваффақиятсизликка учраса, у ҳолда АҚШ президенти Доналд Трампга қарши кампанияларга пул тикишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 9 ноябр куни Блумберг Демократлар партияси томонидан президентликка номзодини қўйиш учун сайлаволди кампаниясини бошлаганини эълон қилган эди.