Британия Мудофаа вазири мамлакат ҳарбий соҳаси ислоҳотга муҳтожлигини таъкидлади

Бен Уоллес. Фото: EPA/UPG

БУЮК Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес “Sunday Times” газетасига берган интверюсида АҚШга қарамликни камайтириш учун мамлакат ҳарбий салоҳиятини ошириши зарурлигини таъкидлади.

Вазирнинг айтишича, авиация томонидан мадад олишга, айниқса Америка жосуслик учоқларига тобеликни камайтириш учун Лондон янги ҳарбий техникалар учун сармоя ажратиши лозим.

Бен Уоллес, бундан ташқари, Британия ҳарбий соҳасида диверсификацияга эҳтиёж сезилаётгани ҳақида гапирган.