Дунё қисқа сатрларда

Фото: irishtimes.com

ПОКИСТОНда кучли қор ва ёмғир ёғиши оқибатида камида 41 киши вафот этди. Жумладан, Балужистонда 22 киши, Панжобда 3 киши ва Синдда 1 киши, Озод Кашмирда эса 15 киши вафот этди.
Балужистонда тинимсиз ёққан қор туфайли баъзи йўллар ёпилиб қолган. Айрим жойларда қорни кўтаролмаган томлар одамларни босиб қоляпти.

АВСТРАЛИЯдаги ўрмон ёнғинлари туфайли Мелбурн аэропорти ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда “Herald Sun” газетаси хабар тарқатди.
Жумладан, аэропорт ҳудудида кўриш масофаси ёмонлашгани учун 50 дан ортиқ ички қатновлар бекор қилинган. Қатновлар Сидней ва Жанубий Австралиядаги қатор аэропортларда ҳам бекор этилган.

WINDOWS 7 га хизмат кўрсатилиши тўхтатилишт Россия банклари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Яъни, мижозлар ҳақдаги маълумотлар ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш хавф остида қолади.
Эслатиб ўтамиз, “Microsoft” ширкати 17 январдан бошлаб Windows операцион тизимга хизмат кўрсатиш тўхтатилганини маълум қилди. Бунинг натижасида дунёдаги 400 млн.га яқин қурилма фаолиятида дастурий хатоликлар ҳамда хавфсизлик таъминланиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келади.

АРМАНИСТОН Бош вазири Никол Пашинян гувоҳлик бериш учун республика Тергов қўмитасига чақиртирилди.
«Арманистон тарихида илк марта амалдаги давлат раҳбари Тергов қўмитасининг чақирувига биноан терговчининг саволларига жавоб бериш учун унинг кабинетига борди», – деб ёзди Пашинян Фейсбукдаги саҳифасида.

ИСПАНИЯнинг Таррагон саноат ҳудудида юз берган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, икки кишининг тақдири номаълум бўлиб турибди. Қайд этилишича, портлаш нефт-кимё заводида кузатилган.

БУЮК Британиянинг қимор ўйинлари бўйича комиссияси жорий йилнинг 14 апрелидан бундай ўйинларда кредит карталар орқали тўлов амалга оширишни тақиқлаб қўйди.
Комиссия маълумотига кўра, Буюк Британияда катта ёшли одамларнинг 24 млн нафари, жумладан 10,5 млн нафари онлайин тарзда қимор ўйнайди. Бу ўйинларда кредит карталаридан фойдаланувчилар сони эса 800 минг кишини ташкил этади.