ЕТТБ Ўзбекистондаги фаолиятига катта эътибор қаратмоқда

Иллюстрация: i.hurimg.com

ЕВРОПА тикланиш ва тараққиёт банки жорий йилда Андижон ҳамда Нукус шаҳарларида офисларини очишни режалаштирган.

ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти 2020 йилнинг биринчи ярмида банкнинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун мамлакатга расмий ташриф буюради. Чакрабарти Ўзбекистон ҳукумати билан 2023 йилгача мўлжалланган янги устувор вазифаларни муҳокама қилади.

ЕТТБ мамлакатимизда 2018 йилда умумий қиймати дярли 400 миллион евро бўлган 12 та лойиҳани амалга ошириш бўйича битим имзолаган эди. 2019 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига 250 миллион евролик инвестиция киритилди.

Қайд этиш керак, ЕТТБ ҳозиргача мамлакатимизда 70 та лойиҳани амалга ошириш учун 1,3 миллиард евролик инвестиция киритган.