Дунёнинг энг кучли одами Ўзбекистонда туғилган эди!

Султон Раҳмонов сайёрамизнинг энг кучли одами сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Юртдошимиз 14 та миллий, 2 та жаҳон ва 5 та бутуниттифоқ рекордини ўрнатган.

Султон Раҳмонов 1950 йил 6 июнда мамлакатимизнинг Тўрткўл туманида туғилган. Европа, жаҳон, олимпия чемпиони унвонларини қўлга киритган. Собиқ СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси унвонига сазовор бўлган.

Машҳур полвон Ўзбекистонда туғилган ва вояга етган. Отаси ўзбек, онаси украин бўлган. Ундан ташқари оилада яна тўрт ўғил — Рустам, Азим, Тоҳир, Раҳим ва бир қиз — Зуҳра вояга етган. Дунёга донғи кетган ўзбек полвони ёшлигида жароҳат олгани туфайли, бир оёғи иккинчисидан бироз калта бўлган. Бироқ, бу жисмоний нуқсон унга олдига қўйган вазифаларни амалга оширишга, ғолиблик шоҳсупаларига кўтарилишига халақит бермаган.

Султон 1966 йилда 9-синфни битиргач, оила-аъзолари билан Украинанинг Днепропетровск шаҳрига кўчиб кетади. Шу ерда жисмоний тарбия техникумига ўқишга кириб, акаси Рустам билан спорт тўгарагига қатнай бошлайди.

Султон Раҳмонов 1979 йилда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони, 1980 йилда 440 кг лик натижа билан Олимпия чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлади. Машҳур ўзбек полвони 2003 йил 5 майда юрак хуружи натижасида Днепропетровск шаҳрида вафот этган.