Озарбайжонда 2019 йил — “Насимий йили” деб эълон қилинди

Мамлакат президенти Илҳом Алиев буюк озарбайжон шоири Имомиддин Насимий таваллудининг 650 йиллиги муносабати билан 2019 йилни Озарбайжонда «Насимий йили», деб эълон қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва келгусида турган вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишида маълум қилди.