Гладиаторларга пиёз куч берганми?

ПИЁЗ A, B1, B2 ҳамда С дармондориларнинг ниҳоятда бой манбаи эканлигини яхши биламиз. Бундан ташқари, унинг таркибида фосфор, калий ва марганец моддалари ҳам сероб.

Шуниси қизиқки, бир бош пиёз таркибида бир чой қошиқ шакар ҳам мавжуд. Янги пиёзда пиширилганига нисбатан организм учун фойдали моддалар тўрт баробар кўп бўлади.

Қадимги Рим аҳолиси, жумладан, гладиаторлар куч ва бардошни оширишга хизмат қилади, деб баданларига пиёз суртганлар. Бундан ташқари, пиёз Греция ва Қадимги Рим аскарларининг таомномасидан жой олиши мажбурий бўлган сабзавот ҳисобланган. У кучли антисептик ҳисоблангани учун ярадорларнинг жароҳатларини даволашда ҳам ишлатилган.