Алцгеймер касаллигининг давоси топилиши мумкин

БУЮК британиялик молекуляр биологлар генларда Алцгеймер касаллиги билан боғлиқ ўзгаришларга оид ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилдилар. Бу генлар мазкур хасталикнинг ривожланишини олдини олиш вазифасини бажаради.

«Бу катта умид берувчи натижалар. Хусусан, гендаги трозинфосфатаз синфига ферментлар фаоллиги сусайганда, Алцгеймер касаллигининг ривожланиши камайиши маълум бўлди. Бу шуни англатадики, ушбу мақсадда қўлланилган дори-дармон мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, мазкур хасталик янада ривожланишига имкон бермайди”, – дейди британиялик профессор Дэвид Кертис.

Олимлар ҳозирда Алцгеймер касаллигининг ривожланишига мия тўқималарида оқсиллар патогени ҳисобланадиган бета-амилоидларнинг тўпланиб қолиши сабаб бўлиши мумкин, деган тахминни текшириш устида иш олиб бормоқдалар.

Кертис ва унинг ҳамкасблари томонидан қилинган кашфиёт Алцгеймер касаллигини “нишон”га олувчи самарали дорилар ёки ген терпеяси яратилишига сабаб бўлади.