Россия Хитойга тиббиёт ниқоблари жўнатди

Фото: TASS

БИР неча кун аввал мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли юк учоғи Хитойга гуманитар ёрдам тариқасида тиббиёт ниқоблари, халатлар ва дори-дармонлар етказиб берди.

Бу мамлакатда шахсий ҳимоя воситалари тақчиллигига сабаб бўлмаслиги, ҳукумат коронавирус тарқалиши эҳтимолини инобатга олиб бу воситаларга бўлган эҳтиёжни қондириш чораларини кўриб қўйгани айтилмоқда.

Шунингдек, дорихоналарда тиббиёт ниқобларининг нархи сунъий оширилишига йўл қўйилмаслиги назоратга олинган.