Маҳмуд Аббос Исроилга Фаластин ерлари сотилмаслигини яна бир бор тушунтирмоқчи

Фото: Oliver Weiken/dpa/Global Look Press

ФАЛАСТИН раҳбари Маҳмуд Аббоснинг Ню-Йоркка сафари муайян муддатга чўзилиши мумкин. Сиёсатчи Исроил томони билан БМТ бош қароргоҳида ўтказиладиган музокараларда сезиларли натижаларга эришиш учун АҚШда бир неча кун қолишга тайёр эканини маълум қилди.

Афтидан, яҳудийлар давлатининг БМТдаги доимий вакили Данни Данонга Фаластин президентининг БМТ бош қароргоҳида музокаралар ўтказиши ёқмаган ва у бу борада ҳам араб сиёсатчисини айблаб, масалани муҳокама қилишда унинг жиддий нияти бўлганда, Вашингтонга ёки Исроил пойтахтига борган бўларди, деган.

Маҳмуд Аббос Даннон билан Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишига қаратилган АҚШ томонидан таклиф этилган “Аср келишуви” лойиҳасини муҳокама этади. Ҳужжатга кўра, Фаластин армияга ва оғир қуролларга эга бўлмаслиги, Иордан дарёсининг Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий қирғоғидаги ҳудудларга даъво қилмаслиги керак. Бу бўйин эгишлар ҳисобига Қўшма Штатлар мамлакат иқтисодиётига 50 млрд доллар киритишни ваъда бермоқда.

Биринчи навбатда Фаластин, Европадаги кўплаб давлатлар, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар “Аср келишуви”ни фаластинликларнинг ҳуқуқлари бузилиши ва уни қабул қилиб бўлмаслиги хусусида баёнот берган.