Ғарб дунёда ўз тартибини ўрнатмоқчи бўляпти

Фото: Ashraf Amra/Keystone Press Agency

РОССИЯ Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро ташкилотлар департаменти директори Пётр Иличёвнинг таъкидлашича, АҚШ томонидан таклиф этилган “Аср келишуви” умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ тамойилларига мутлақо зиддир.

Дипломатнинг айтишича, Ғарб дунёда ўзи истагандек тартиб ўрнатишга уринмоқда. Доналд Трампнинг беъмани “Аср келишуви” ташаббуси бунинг ёрқин ифодаси бўлиб, мазкур ҳужжат БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси ва Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишига доир қабул қилинган барча ҳужжатларни инкор қилмоқда.