“Airbus” “яшил” моделдаги янги ҳаво кемасини тақдим этди

“Maveric”. Фото: airbus-h.assetsadobe2.com

СИНГАПУРда давом этаётган авиасалонда “Airbus” компанияси келажак йўловчи учоғининг “яшил” моделини тақдим этди. Ташқи кўриниши машҳур “Юлдузлар жанги” филмидаги учар аппаратларни эслатувчи мазкур “яшил” ҳаво кемасининг шакли шундай лойиҳалаштирилганки, бу ёқилғи сарфини ва атмосферага заҳарли газлар чиқаришни сезиларла даражада камайтириш имконини беради.

Таъкидланишича, эндиликда компания муҳандислари ўз ишланмаларига иқлим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда ёндашадилар.

Кўпчиликни деразалари бўлмаган йўловчи учоғи қандай қабул қилиниши, унинг салонида ўриндиқлар қай тартибда жойлаштирилиши қизиқтирмоқда.

“Maveric” деб номланган янги ҳаво лайнери ўтган йилда Францияда синаб кўрилган ва жорий йилнинг ўрталаригача Тулуза яқинидаги полигонда синов ишлари давом эттирилади.