Теҳронда «беҳаё» ресторанлар ёпиб қўйилди

Фото: netdna-ssl.com

ЭРОНда эркак ва аёллар Теҳрондаги кўнгилочар масканлардан бирида биргаликда рақсга тушгани акс этган тасвирлар интернетда тарқалиши ортида пойтахтдаги учта рестораннинг эгаси қамоққа олинди. Бу ҳақда «Ал-Арабия» телеканали хабар берди.

Хабарда булар Теҳрондаги “Ferdowsi” меҳмонхонасининг менежери ва ресторани директори, «Шабистон» ва «Диван» ресторанларининг директорлари экани айтилган.

Қайд этиш керак, ўтган йилнинг ёзида полиция Теҳрондаги шариат қонунларига хилоф равишда фаолият кўрсатиб келган 500 дан ортиқ ресторанни ёпиб қўйган эди.