Энди Ўзбекистонда ҳам Парламент кутубхонаси бўлади

АҚШ Конгресси кутубхонаси. Фото: news.unl.edu

ПРЕЗИДЕНТ Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи-ташкилий йиғилишида депутатлар учун парламент қуйи палатаси биносида Парламент кутубхонаси ташкил этиш хусусида топшириқ берган эди.

Қонунчилик палатаси Кенгашида ўтказилган йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Парламент кутубхонасини ташкил этишга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала муҳокама этилди.

Йиғилиш иштирокчилари Қонунчилик палатасининг кутубхонаси негизида мавжуд кутубхонани кенгайтириш, модернизация қилиш, унинг китоб фондини бойитиш, замонавий талаблар асосида жиҳозлаш, зарурий дастурий таъминотларни жорий этиш, ташқи фойдаланувчилар учун ҳам кутубхона фондидан фойдаланиш имкониятини яратиш орқали замонавий Парламент кутубхонасини яратиш каби таклифларни билдирдилар.

Топшириқ ижросини сифатли, ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида йиғилиш қарори билан махсус комиссия тузилди.