Мамлакатимизда ҳайвонот олами кадастри яратилади

БУ ҳақдаги масала Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институтида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раҳбар-ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.

Тадбирда биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, ҳайвонот олами кадастрини тузиш, ўсимликлар зараркунандаларига ва ёввойи ҳайвон гелминтозларига қарши курашиш ва унинг олдини олиш каби ишларни ташкил этиш каби масалалар хусусида сўз юритилди.