Биометрик паспорт ўрнига ID карта жорий этилади

Чехия Республикаси ID картаси. Фото: wikimedia.org

“Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига идентификациялаш ID карталари жорий этилади.

Ҳужжатда қайд этилишича:

шунга ўхшаш тизимларнинг жорий этилиши ва унинг электрон ҳукумат тизимларига интеграцияси бўйича хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш;

лойиҳани амалга оширишни бошлаш мақсадида техник-лойиҳа ва меъёрий ҳужжатларни, жумладан стандартларни тайёрлаш;

давлат органларининг технологик инфратузилмасини, жумладан маълумотлар узатиш тармоқлари, аппарат-дастурий таъминот тизимлари ва бошқаларни босқичма-босқич ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш;

янги туғилган барча шахсларга ва 16 ёшга тўлмаган шахсларга Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бириктириш, барча жисмоний шахсларга электрон кўринишдаги давлат хизматлари кўрсатиш ва уларни идентификация қилиш учун фарзандларни ота-она маълумотлари билан боғлаш назарда тутилади.