Амалдор карантинга амал қилмагани учун қатл этилди

КОРЕЯ Халқ Демократик Республикаси савдо вакили Хитойдан келганидан сўнг мажбурий бўлган карантин талабларини бажармагани учун қатл этилди.

Амалдор 14 кун уйида ўтириши керак бўлгани ҳолда, бу муддат тугамасидан кўчага чиққан ва жамоат ҳаммомига тушган. Ҳукумат бу ҳақда хабар топиши билан амалдорни қамоққа олган ва у отиб ташланган.

Қайд этилишича, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин карантин вақтида қоидаларга амал қилмаганларга нисбатан уруш вақтида амалда бўладиган жазо чораларини қўллашни буюрган.